Ўрта Осиёдаги йирик энергетик иншоот

05.03.2024 10:03:25

Ўзбекистон ўз энергетик ресурслари ҳисобидан эҳтиёжларини тўлиқ таъминловчи мамлакатлар қаторига киради. Марказий Осиё бирлашган энергетика тизимидаги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларининг салмоқли ҳиссаси мамлакатимизга тегишлидир. “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи Сирдарё вилоят, Ширин шаҳрида жойлашган Сирдарё иссиқлик электр станцияси — Ўрта Осиёдаги йирик энергетика иншоотидир.


Станция қурилиши 1966 йилда бошланган. Қуввати 300 МВт бўлган биринчи энергоблок 1972 йилда, охиргиси10-энергоблок 1981 йилда ишга туширилган. Асосий ёқилғиси — Шўртан газ конларидан олинадиган табиий газ, эҳтиёт ёқилғиси — мазут ҳисобланади . Станцияда Ҳозирги кунда ўрнатилган қувватлар 3330 МВт бўлиб, станция “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик компанияси таркибидаги электр станциялар ҳосил қиладиган умумий электр энергиясининг 30% га яқинини ишлаб чиқаради.


Ҳозирда станцияда 2104 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилиб келмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова Сирдарё иссиқлик электр станциясида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. “ИЭС” АЖ Сирдарё иссиқлик электр станцияси филиали раҳбари Собиров Баҳром Қудратович корхона тарихи ва ҳозирги ҳолатда электр энергия ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида батафсил тушунчалар берди. Ҳозирги даврда станция ускуна жиҳозларнинг ишончли ва тежамкор ишлашини ошириш мақсадларида реконструкция ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Станцияда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича ҳам изчил ишлар олиб борилмоқда.


Жумладан, ўтган 2023 йилда 1300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қуриб ишга туширилган бўлса, жорий йилнинг февраль ойида яна 520 кВт қувватга эга фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Ушбу станциялар орқали корхона ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини қисман қоплаш имкониятига эга бўлмоқда. Сирдарё иссиқлик электр станциясида бу каби истиқболли лойиҳаларнинг амалга татбиқ этилиши орқали барқарор электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+