Ошкоралик ва шаффофликнинг андижонча усули

11.07.2020 12:07:16

Андижонда  ошкоралик, шаффофлик масаласида яна бир халқчил ташаббус илгари сурилди – раҳбарларнинг ишдаги натижаларига қараб, уларни кўкрак нишони билан сийлаш. Бу ҳафта бошида ўтказиладиган ҳокимлик соатида аниқланади. Оқсоқликка йўл қўйган раҳбарларнинг кўксига шу ернинг ўзида қизил рангли нишон тақилади. Топшириқни дўндирганларга эса кўк рангли нишон топширилади. Тақдирланганлар журналистлар орқали халқ олдида ҳисоб берадилар. Ошкораликми? Ошкоралик! Ҳокимиятнинг бирдан бир манбаи халқ бўлгандан кейин унинг олдида ҳисобдорликни шундай усулда ҳам қўллаш мумкин.

Янги ташаббус амалиётда илк бор қўлланди.“Масъулиятсиз раҳбар” нишонини олиш бўйича Улуғнор, Олтинкўл туманларининг ҳокимлари “пешқадам” бўлди. Ташкилотлар орасида Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ва Андижон вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази раҳбарларига  шундай баҳо берилди.

Андижон шаҳри ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровга учта йўналиш бўйича қўлга киритган кўрсаткичлари учун 3 марта яшил нишон топширилди. Марҳамат ва Хўжаобод туманлари ҳокимлари Бобиржон Юлдашев ва Отабек Расуловлар икки бора шундай эътирофга сазовор бўлдилар. Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Элёр Усмоновга ҳам икки бор “Масъулиятли раҳбар” нишони берилди.

 

Рустамжон ЭШОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

шаҳар Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+