Ўсмирлар эркин курашда беллашди

16.01.2021 18:01:20

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши, партиянинг Жарқўрғон туман Кенгаши ҳамда Жарқўрғон туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан хамкорликда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан спортнинг эркин кураш тури бўйича ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада барча туманлардан 50 га яқин ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушди.

Мусобақа регламентига кўра, дастлаб 2007-2008 ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар БЎСМда бел олишнинг халқа – чалиш, халқа – чалишсиз йўналишларида белгиланган вазн тоифаларига кўра куч синашишди. Бел олиш бўйича беллашувлар якунига етгач эса тумандаги БЎСМда уч кураш бўйича «белбоғли» ва «белбоғсиз» йўналишларида ҳам ғолиблар номи аниқланди.

Муросасиз ўтган мазкур йўналишлардаги мусобақаларда Термиз шаҳридан Беҳруз Бахтиёров, Денов туманидан Азизилло Алиев, Ангор туманидан Фахриддин Эшқувватов, Шеробод туманидан Аббосхон Тилаволдиев,  Қумқўрғон туманидан Нурбек Омонов каби истеъдодли ўсмир йигитлар ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритиб, шоҳсупадан жой олишга муваффақ бўлишди.

Нурбек Омонов, мусобақа ғолиби:

– Мамлакатимизда спорт турлари ичида кенг оммавийлашгани кураш бўлиб, спортнинг бу турига барча қизиқади. Шунинг учун давлатимиз раҳбарияти томонидан юртимизда миллий курашни ривожлантириш мақсадида “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу эса бизда мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини мужассам этиб, миллий спортимиз бўлган курашни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунга асосан, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилаётган мазкур мусобақа доирасида тенгдошларим қаторида мен ҳам қатнашиб фахрли 2 ўринни қўлга киритдим. Жуда хурсандман. Келгусида мен ҳам ҳарбий ватанпарвар бўлиб ҳарбий акаларим қаторида юртимни ҳимоя қилишга ваъда бераман.

Мусобақа якунида, ғолиб ва совриндорларга партиянинг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Очил ЖИЯНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+