Ўтган йилги фаолият сарҳисоб қилинди

02.02.2024 22:02:06

   Ўзбекистон “Адолат” СДП Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия туман Кенгаши аъзолари, депутатлар, БПТ фаоллари иштирок этишди.
   Пленумда партия Сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижроси, ўтган 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар, партия дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш бўйича белгиланган муҳим вазифалар кўриб чиқилди. Бугунги кунга келиб, партиянинг Қумқўрғон туман Кенгаши бўйича бошланғич партия ташкилотлари сони 25 та, партия аъзолари сони эса 4000 минг нафардан ошди. Ўтган ҳисобот даврида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий Кенгашдаги депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан жами 17 та депутатлик сўровини амалга оширган. Партия депутатлик гуруҳининг фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида ҳисоботи, партия туман ижроия қўмитасининг амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди, фикр мулоҳазалар асосида қарорлар қабул қилинди.
   Ўтган йил давомида партия депутатлик гуруҳлари ва депутатлар ташаббуси билан 8 га яқин мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди. Партия электорати манфаатларига доир 10 та таклиф Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги доимий комиссиялар йиғилишларига киритилган.
   Шунингдек, 4 та ташаббусга оид масала сессиялар кун тартибига киритилиб, қарор қабул қилинишига эришилди. Демак, мазкур давр ичида депутатлик гуруҳларининг давлат ва жамият ҳаётига оид масалаларни ҳал қилишдаги иштироки янада кенгаяётганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.
   Бундан ташқари, ўтган йил давомида 1000 нафардан зиёд янги аъзолар Қумқўрғон туман Кенгаши аъзолигига қабул қилинди. Пленумда партия аъзолар сонини кўпайтириш режасига асосан 2023 йил декабрь ойи ҳолатига мувофиқ партиянинг аъзолар сонини ошириб бажарган партия Қумқўрғон тумани Кенгаши партия Сиёсий Кенгашининг қимматбаҳо эсдалик совғаси - телевизор билан тақдирланганлиги эътироф этилди.
   Пленум якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мавлуда Худойбердиева,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қумқўрғон туман Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+