“Ўзбекистон-2030” стратегияси фаолиятимиз асосига айланди

26.01.2024 16:01:48

   Давлат дастурлари ижросини таъминлаш ва қонунчилигимизга киритилаётган ўзгаришларни халқимизга етказишда сиёсий партиялар ва маҳаллий кенгаш депутатларининг ўрни катта. Шу маънода, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор мақсад ва вазифаларни жамоатчилик орасида тарғиб қилиш долзарб вазифалардан бири. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари бу борада қандай иш олиб бормоқда? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати - Мавлуда Адҳамжонова партия фаоллари билан ўтказилган давра суҳбатида иштирокчилар олдига айни шу саволни қўйди.
   Малохатхон Мусаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:
- Фаолиятимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратамиз. Қабул қилинаётган давлат дастурлари халқимиз хоҳиш-иродасини ифодалаш, давлат сиёсатини амалга оширишда ўз ўрнига эга. Жумладан, “Ўзбекистон–2030” стратегиясидан ўрин олган 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсадни амалга оширишда биз олдинги сафда боришимиз зарур. Бу борада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилишимиз ва жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Депутатлик гуруҳлари билан сўровлар юборилаётгани ва эшитувларнинг ташкил этилиши ўз самарасини бермоқда.
   Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
– “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 79- мақсади Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада оширишга қаратилган. Шундан келиб чиқиб, андижонлик “адолатчилар” янада фаоллик билан иш олиб бораётгани қувонарли. Жамоатчилик орасига чуқур кириб бориб, улар томонидан давлатимизнинг бугунги сиёсати тарғиб қилинмоқда. Натижада, фуқароларда партиямизга бўлган қизиқиш ва ишонч ортмоқда.
   Тадбир давомида сайлов қонунчилиги ва жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик, партия етакчилари олдида турган вазифалар хусусида ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП,
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+