Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгашининг Х Пленуми бўлиб ўтди

31.01.2024 10:01:40

   Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи, шунингдек 2024 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши 2023 йилдаги фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилган Давлат дастури, партиянинг “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқадиган, 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ҳамда “Адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди Дастурида белгиланган муҳим вазифаларга мувофиқ олиб борди.
   2023 йил давомида жами тумандаги корхона ва ташкилотларда янгидан 2 та БПТ ташкил этилди ва партияга 198 нафар янги аъзо қабул қилинди.
   Бугунги кунда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида 6 нафар депутатига эга. Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши томонидан партиянинг бир қатор лойиҳалари асосида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Хусусан “Адолат сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни” лойиҳаси доирасида партия лекторлари томонидан жами 48 маротаба сиёсий ўқув ташкил этилиб, уларда 624 нафар иштирокчи қамраб олинди. “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партиянинг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жами 49 та маҳалладаги 147 та хонадон ва 39 та хўжалик юритувчи субъект фаолияти ўрганилди.
   Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 48 та мурожаат келиб тушиб, улар юзасидан 2 та мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди. Шунингдек, 40 та мурожаат мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилиб, 6 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат берилди. Бундан ташқари Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши ташаббуси билан “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида жами 2 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Пленум якунида жорий 2024 “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар, сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувлар ва электорат вакилларининг ишончини оқлашга қаратилган асосий вазифалар белгилаб олинди.
   Пленум якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларни тинглаб, муҳокама қилиб, партия Кенгаши аъзолари Уббинёзова Ползада Умирбоевна, Эшмуродова Шарофат Холмурод қизи ўз хоҳишларига кўра Амударё туман Кенгаши таркибидан чиқарилди ва уларнинг ўрнига партиянинг фаол аъзолари — Хайтмуратова Насиба ва Бердибаева Соҳибалар Амударё туман Кенгаши таркибига сайланди.
   Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП,
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+