Ўзбекистон “Адолат” СДП Чортоқ туман Кенгашининг ХII Пленуми бўлиб ўтди

29.01.2024 17:01:52

   Наманган вилоят, Чортоқ туманидаги 54-сонли умумтаълим мактаби мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Чортоқ туман Кенгашининг ХII Пленуми бўлиб ўтди.
   Пленумда “Адолат”СДП Наманган вилоят кенгаши мутахассислари - Дилшода Турғунова, Ноила Саримсакова, туман Кенгаши депутатлари, туман аъзолари, партия фаоллари иштирок этишди.
   Пленумни “Адолат”СДП халқ депутатлари Чортоқ туман кенгаши депутати - Олимхўжа Мақсудов очди ва олиб борди. Пленумда Чортоқ туман Кенгаши раиси Ҳабиба Мурабдуллаева томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Чортоқ туман Кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган Йўл харита ижроси тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Маъруза юзасидан ўтказилган муҳокамалардан сўнг Наманган вилоят Кенгаши бош мутахассиси - Дилшода Турғунова Ўзбекистон “Адолат” СДП Чортоқ туман Кенгашининг 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор йўналишлари тўғрисида”ги маърузаси тингланди.
   Пленумда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар баробарида муаммолар таҳлил этилиб, келгуси режалар белгилаб олинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман кенгаши депутати - Сарвар Муродуллаев ўз фикр-мулоҳазасини билдириб, ижроия қўмитаси ва Кенгаш аъзолари сайланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП,
Наманган вилоят кенгашининг матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+