Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 29 ёшда

18.02.2024 08:02:58

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топган кун. 1995 йил 18 февраль санасидан бошлаб партия Ватанимиз тараққиёти йўлида ҳуқуқий демократик, ижтимоий давлат ва барча учун фаровонлик таъминланган адолатли фуқаролик жамиятини қуришнинг социал-демократик моделини илгари суриб келмоқда.
Ўтган вақт давомида партия депутатлик корпуси ҳамда 700 мингдан ортиқ аъзолари билан биргаликда, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида ўз олдига қўйган мақсадларга бирин кетин эришиб келмоқда.
Биз учун азиз ва қадрли бўлган партиядошлар барчаларингизни бугунги партиямиз ташкил топган кун билан самимий муборакбод этамиз. Келгуси фаолиятимиз давомида ҳам бир мақсад йўлида бирлашиб, сиёсий жараёнлар ва сайловларда халқимиз ишончини қозониб, юзимиз ёруғ бўлиб юриш насиб қилсин!
Адолат – ҳар бир инсон учун!

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши жамоаси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+