Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш

17.01.2024 10:01:36

Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида 2019 йил сентябрь ойида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси ва уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.
Бундан ташқари «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси”да 2030 йилга қадар аёл судьялар сонини 30 фоизгача ошириш вазифаси белгиланди.
Бугун мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни такомиллаштириш чора-тадбирлари янада кучайтирилмоқда, шу жумладан, парламент аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судьялар ўртасида Хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция қоидалари ва Хотин-қизларни камситишга барҳам бериш қўмитасининг тавсиялари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Аёлларнинг юқори, бошқарув лавозимларига тайинланишлари жамиятга, мамлакатга нима беради? Аввало, аёл — она. Она эса доимо ўз фарзандлари, яқинларини муҳофаза қилиш, асраш, уларнинг фаровонлигини таъминлашга интилади. Давлат бошқарувида бўлган аёллар тинчлик, ижтимоий заиф қатламни ҳимоялаш, давлатнинг иқтисодий -ижтимоий барқарорлигини таъминлашга ҳаракат қилиши каби ҳолатлар дунё мамлакатларида раҳбарлик қилаётган бир қанча раҳбар аёллар мисолида кўриш мумкин.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят, Ургут туман Кенгаши раиси - З. Абдурахмонова.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+