Пахта терганга қанча ҳақ тўланади?

09.10.2019 11:10:35

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бекобод туман Кенгаши ходимлари ва депутатлар туманда “2019 йил пахта ҳосилига муносиб ҳиссамизни қўшайлик” шиори остида ҳашар уюштиришди.

- Бугун нафақат фаол ҳашарчиларни моддий рағбатлантирдик, балки ўзимиз ҳам уларнинг сафида туриб пахта тердик, – дейди Халқ депутатлари Бекобод туман  Кенгаши депутати Ибодат Ўтамбоева – Йиғим-терим мавсумида тумандаги “Бекобод-Лочин”, “Жавлонбек –Жавоҳирбек”, “Муроджон – ишонч”, “Ғиёсбек-Нурбек”  каби фермер хўжаликлари фаоллик кўрсатмоқда. Ҳозир ҳам далаларда ҳосилнинг мўллиги, 1 килограмм терилган пахта учун 1 минг 200 сўмдан ҳақ тўланаётгани теримчилар иштиёқини оширмоқда. Илғор ҳашарчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланаётгани иш суръатининг яхши бўлишини таъминламоқда.

Фотима  САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+