Парламентга сайланган депутатларимиз билан танишинг

25.12.2019 16:12:47

Марказий сайлов комиссияси шу йил 22 декабрь куни юртимизда бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра “Адолат” СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 20 нафар депутат сайланди. Қуйида парламентга сайланган янги депутатларимиз билан танишишингиз мумкин.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган депутатлар

РЎЙХАТИ

 

Қорақалпоғистон Республикаси

 

1.                   

3-Элликқалъа сайлов округи

 

Ибрагимова Зухра Аметовна, 1965 йил Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – шифокор- педиатр, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Нукус шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

Андижон вилояти

2.                   

19-Хортум сайлов округи

 

Адхамжонова Мавлудахон Хамзаевна, 1974 йил Андижон вилояти, Андижон туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – даволаш иши, Андижон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника мудири, Андижон шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

3.                   

22-Жалақудуқ сайлов округи

 

Мамирова Олтиной Туланбоевна, 1980 йил, Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – менежмент, давлат бошқаруви. Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ишга жойлаштириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Жалақудуқ туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

 

Бухоро вилояти

4.                   

26-Ибн Сино сайлов округи

 

Чориев Таваккал Равшанович, 1967 йил, Бухоро вилояти, Пешку туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – тожик тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Бухоро давлат университети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси профессори, Бухоро шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

5.                   

31-Вобкент сайлов округи

 

Джураев Қодир Асадович, 1972 йил, Бухоро вилояти, Вобкент туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – халқаро муносабатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

Навоий вилояти

6.                   

38-Навоий сайлов округи

 

Коржикова Инна Ивановна, 1968 йил Навоий вилояти, Навоий шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – бошланғич синф ўқитувчиси, Навоий вилояти Рус миллий маданияти маркази раҳбари, Навоий шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

Наманган вилояти

7.                   

43-Дўстлик сайлов округи

 

Исмаилов Дилмурод Махмудович, 1980 йил Наманган вилояти, Наманган шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – ҳуқуқшунос, Ўзбекиситон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари маркази Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи, Наманган шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

8.                   

48-Тўрақўрғон сайлов округи

 

Бурханов Акмал Эшондедаевич, 1981 йил Наманган вилояти, Наманган шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – ҳуқуқшунос, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

Самарқанд вилояти

9.                   

66-Нуробод сайлов округи

 

Полванов Шухрат Тагаймурадович, 1977 йил Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – ҳуқуқшунос, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

Сирдарё вилояти

10.               

75-Боёвут сайлов округи

 

Кудратов Иномжон Саттаркулович, 1978 йил Сирдарё вилояти, Гулистон туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – ҳуқуқшунос, Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Мирзаобод туманида яшайди, партиясиз

 

11.               

74-Янгиер сайлов округи

 

Джанибекова Нодира Абдусаломовна, 1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – тарих, жамиятшунослик, давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари ўқитувчиси, Гулистон давлат университети “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси катта ўқитувчиси, Сирдарё вилояти Қирғиз миллий маданий маркази раиси, Гулистон шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

Сурхондарё вилояти

 

12.               

82-Шўрчи сайлов округи

 

Умаров Нариман Маджитович, 1952 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – муҳандис-гидрогеолог, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

 

Хоразм вилояти

 

13.               

121-Хонқа сайлов округи

 

Курбонбоев Мақсудбек Комулович, 1973 йил Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – иқтисодчи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси ўринбосари, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 


Қашқадарё вилояти

14.               

128-Нишон сайлов округи

 

Умиров Абдуғани Эргашевич, 1964 йил Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – иқтисодчи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

15.               

137-Муборак сайлов округи

 

Хушвақтова Махфурат Джаббаровна, 1973 йил Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – даволаш иши, Қашқадарё вилояти “Она ва бола” скрининг маркази бош шифокори, Қарши шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

Тошкент шаҳри

16.               

141-Темирйўлчи сайлов округи

 

Абдуллаева Ойдин Утамурадовна, 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – бастакор, танқидчи мусиқашунос, ўқитувчи, Ўзбекистон давлат консерваторияси “Бастакорлик ва чолғулаштириш” кафедраси мудири, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

17.               

147-Тўқимачи сайлов округи

 

Борисова Елена Михайловна, 1955 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – даволаш иши, шифокор терапевт, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг Даволаш иши бўйича ўринбосари, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

18.               

149-Қўйлиқ сайлов округи

 

Агзамова Гульрух Анваровна, 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – файласуф, ижтимоий-сиёсий фанлар ўқитувчиси, бошқарув магистранти, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўлими мудири, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

Фарғона вилояти

19.               

103-Қўқон сайлов округи

 

Валиев Мухаммад Шералиевич, 1986 йил Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – муҳандис-локомотивлар, Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Электромеханика” факультети декани муовини, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

Тошкент вилояти

20.               

98-Янгийўл сайлов округи

  

Халбаева Дилрабо Джурабековна, 1979 йил Тошкент вилояти, Тошкент туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – менежмент, “Раджапбой Файз Мурувват” фермер хўжалиги раҳбари,  "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" ННТ раиси, Тошкент туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

 

"Адолат" СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Юсупов Расулжон
2019-12-27 17:33:07
Сайланган халк депутатларига омад тилайман. Халк ишончини оклашдек машаккатли ишингиз баракали булсин.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+