“Партия патронажи”: 2 та чақирув асосида 21 нафар аъзо

10.09.2019 14:09:29

Партиянинг Бекобод туман Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи”га “Ўзбекобод” маҳалласидаги 9-сонли мактабгача таълим муассасасаси ходимларидан чақирув келиб тушди. Шу боис партия ходимлари МТМ тарбиячилари билан учрашув ташкил этди. Унда давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан мазкур соҳани тубдан ислоҳ қилиш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлаш тизимида оширилаётган тизимли ўзгаришлар, хусусан партия томонидан бу борада олиб борилаётган амалий ишлар, лойиҳалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Муҳаббат Ғойибназарова, 9-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари:

- Партияни таълим соҳасидаги изчил ислоҳотларнинг ташаббускори сифатида яқиндан билганим учун партияга аъзо бўлиш истагида юргандим. Аммо ҳудудий Кенгашга боришга ҳеч вақт топа олмаётгандим. Ижтимоий тармоқлар орқали “Партия патронажи”нинг ташкил этилганидан хабар топиб, жуда қувондим. Энди муассасамизда партиянинг 13 нафар аъзоси бор.

Шу куни ҳудудий Кенгаш яна бир чақирувни қабул қилди.

Акром Сайдалиев, “Адолат” СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси:

– Лойиҳа доирасида тарафдорларимиз сони янада кўпаймоқда. Бугунги  Бўстонлиқ туман Ғазалкент ўқув спорт техника клубида бўлиб ўтган ташрифда 8 нафар ишчи-ходим  партия сафига қабул қилинди.

 

  Фотима САТТАРОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент  вилоят Кенгаши  

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+