“Партия патронажи” – аъзо бўлишга истак бор-у имкон йўқлар учун

14.09.2020 11:09:58

 

Абдураҳмоновлар хонадонида эшик тақиллади. Кутилган меҳмон эса Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Янгиер шаҳар Кенгашидаги партия патронажи бўлди. Кутилган деганимиз боиси “Фузулий” кўчаси, 1-уйда истиқомат қилувчи бу оиланинг беш нафар аъзоси партияга аъзо бўлиш истагида  ариза топширган ва аъзолик гувоҳномаларини интиқлик билан кутишаётган эди. Партиянинг Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Фарҳод Расулов ушбу аризалар ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан 5 та аъзолик гувоҳномасини тайёрлади ва Абдураҳмоновлар  хонадонига ташриф буюрди. Карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда “Патронаж” томонидан партиянинг мақсад ва вазифалари, дастур-у ғоялари батафсил  тушунтириб ўтилгач, аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди.

-Очиғини айтсам, қайси партияга аъзо бўлсам экан, деб иккиланиб юрган эдим. ОАВда “Адолат” СДПнинг олий таълим муассаларига ўқишга кириш бўйича давлатга таклиф берганини кўриб қолдим ва шу партияни танладим. Чунки аҳолига қулайлик яратиш бўйича бундай таклифларни бериш учун партиянинг дастури амалда ишлаётган бўлиши керак, деб ўйладим ва шу заҳоти Фарҳод Расуловга қўнғироқ қилдим. Оила аъзоларимизнинг барчаси давлат ишида ишлагани боис уй-рўзғор ишларидан ҳам ортмаймиз. Буни эшитган Фарҳод ака электрон равишда ҳужжатларимизни қабул қилиб олди ва “Партия патронажи” сифатида уйимизга келди. Хурсанд бўлдик. Партия сафига ҳам уйимизга келиб аъзо қилдилар. Бу биз учун қулайлик бўлди - дейди биз билан суҳбатда оила бошлиғи  Маҳмуд Абдураҳмонов.   

Миразободлик тадбирорлар ҳам кун давомида савдо-сотиқ ишлари билан банд бўлгани боис партия ташкилотига боришга ва аъзо бўлиш учун ариза ёзишга вақт топа олмаётган эди. Партиянинг Мирзаобод тумани Кенгаши қошида ташкил қилинган “Партия патронажи” сабаб уларнинг истаги амалга ошди. Яъни, якка тартибдаги тадбиркорлар Давлат Ўролов ва Шохрух Юсуповлар савдо-сотиқ ишлари билан бандлиги боис иш жойида ариза тўлдирган ҳолда аъзоликка қабул қилинди. Шунингдек "Мирзаобод ширинликлари ва нон савдо" МЧЖнинг раҳбарлари ҳам шу йўл билан партия сафига  қабул қилинди.

Ҳар пайшанба “Патронаж куни” дея эълон қилингани сабаб  партиянинг Сардоба туман Кенгаши ҳам лойиҳада қатнашди. Аъзо бўлиш истагида партияга мурожаат қилган фуқаролар Хумора Мируллаева ҳамда   Эсанбой Азимовларга аъзолик гувоҳномалари расмийлаштирилиб, иш жойига борган ҳолда  топширилди.

Гулистон тумани “Шодлик” мавзеси “Асл” ва “Қурувчилар” кўчаларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ уй бекалари “Адолат” СДП аъзолигига қабул қилинди. Масалан уч нафар фарзандини вояга етказаётган Феруза Абдувалиева ҳамда Умида Маҳмудовалар партия сафига қабул қилинганидан хурсанд эканлигини яширишмади.

Гулистон шаҳридаги МТТ тарбиячиси Шаҳноза Зокирова ҳам ишидан орттириб аъзо бўлиш учун партия ташкилотига бора олмаётган эди. “Партия патронажи”нининг ташрифи унинг учун айни муддао бўлди. Шу куннинг ўзидаёқ керакли ҳужжатлари расмийлаштирилиб партия сафига қабул қилинди.

Сирдарёда “Адолат” тарафдори бўлган ва унинг сафига қўшилиш истаги бору имкони ёки вақти йўқ фуқаролар “Партия патронажи”дан фойдаланишмоқда.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+