Партия патронажи маҳаллада

12.03.2024 11:03:42

Андижонда Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари сони ортиб бормоқда. Бу борада партиядошларимиз доим изланишда. Жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб бориш баробарида фуқароларни партия аъзолигига қабул қилиш чоралари кўриляпти.
Жалақудуқ туманидаги маҳаллаларда амалдаги йилда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан тушунтириш ишларини олиб бораётган партия фаоллари хонадонларга ҳам кириб боришди. Партия фаолиятини қўллаб-қувватлаган 12 нафар фуқаро шу куннинг ўзида сафимизга қўшилди.
Малохатхон Мусаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:
- Бугун фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллиги ўсган. Сиёсий партиялар фаолияти ҳам уларни қизиқтирмоқда. Биз шундан келиб чиқиб, партиямизнинг мақсад ва вазифалари, амалга ошираётган ишларимизни уларга етказяпмиз. Айниқса, ёшлар сиёсати борасида олиб бораётган ишларимиз жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланяпти.
Тумандаги Капа маҳалласида “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида партия аъзолигига қабул қилинган ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+