“Партия патронажи”: Мирзо Улуғбек тумани чақирувлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади

07.09.2019 15:09:04

Сайловчиларимиз орасида хайрихоҳларимиз кўплигини электрон манзилимизга келиб тушаётган мурожаатлардан ҳам кўриш мумкин. “Партия патронажи”нинг яна бир чақируви Мирзо Улуғбек туманидан бўлди.

 Мурожаатга кўра, фуқаро Жавлон Усанов партиямизга аъзо бўлиш истагини билдирган. Лойиҳа талабига кўра фуқаролар уйларида аъзо қилиниши белгиланган. Бироқ, баъзи ҳолларда вазиятдан келиб чиқиб, фуқароларимизни иш жойларига боришга тўғри келмоқда.

Навбатдаги сайловчимизни сафимизга қўшиш мақсадида у фаолият юритаётган Ўзбекистон стол тенниси федерациясига етиб борилди. У ерда фуқаро билан дастурий вазифаларимиз хусусида суҳбатлашилди. Ж.Усановнинг таклиф-мулоҳазаларига эътибор қаратилди.

Ташриф сўнгида сайловчига аъзолик билети топширилди. Шунингдек, тадбирларимизда фаол иштирок этиб боришга чақирилди.

 

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+