“Партия патронажи” – ногиронлиги бор шахслар хизматида

19.09.2019 15:09:50

“Партия патронажи” чақируви ҳудудларда давом этмоқда. Лойиҳа асносида партия тарафдорлари сони кун сайин ортиб, “Адолат”нинг аҳоли  орасидаги  танилувчанлиги, нуфузи янада ошмоқда. Галдаги ташриф партиянинг Тошкент туман Кенгашига келиб тушган таклифга биноан  “Олтинтепа” маҳалласига бўлди.  

Гулнора Хайитова,  Тошкент тумани “Олтинтепа” МФЙ  фуқароси:

—Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар орасидан шу  партияни  танлаб, унга аъзо бўлдим. Албатта, бежиз бу қарорга келганим йўқ. Чунки ушбу партиянинг аҳоли саломатлиги, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, оилаларда, маҳаллаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш ғояларини доимо қўллаб-қувватлайман.

Зарифбой  Нуржанов, “Адолат” СДП  Тошкент туман Кенгаши раиси:

— Маълум бўлдики, “Олтинтепа” маҳалласи  аҳоли хонадонларида  27 нафар “Адолат” партияси  аъзолари яшар экан. Эътиборли жиҳати, бугунги бўлиб ўтган ташрифда ушбу хонадон вакилларидан партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 8 нафар фуқаро партия сафига қабул қилинди. 

Нилуфар Сирожитдинова,  Зангиота  тумани Тиббиёт  бирлашмаси катта ҳамшираси:

—Бугунги кунда партиянинг Зангиота тумани  Кенгаши  билан ҳамкорликда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, партия аъзолари  томонидан турли мавзулардаги сиёсий ўқувлар ва лойиҳалар доирасида юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ҳамда қонунчиликка киритилаётган янгиликлар билан жамоамиз аъзолари танишиб бормоқдалар. Партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг тиббий маданияти, ўз саломатлигига эътибори ошмоқда. “Адолат”  партиясига  аъзо бўлганимдан мамнунман. 

Зироат Дехқонова, Оҳангарон шаҳар 5-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

—Энг аввало, партия электоратининг асосий қисми ҳисобланган  ўқитувчилар манфаатини ҳимоя қилиш, ўқитувчи касби мақомини юксалтириш ғоялари биз учун энг асосий масала ҳисобланади. Зеро, ўқитувчининг мавқени оширмасдан туриб, мактабда таълим сифатини кўтаришга уриниш, ерга уруғ қадамасдан ҳосил кутиш билан баробардир. Бинобарин, таълим тизимидаги ислоҳотларда бир дақиқа сусткашликка йўл қўйиш қанчадан-қанча ёш авлод тақдирига, бу эса, ўз навбатида, мамлакат тараққиётига ўзининг салбий асоратини кўрсатмасдан қолмайди.  Партияга жуда катта орзу-умидлар билан кирдим. Мақсадим партиядошларим  билан биргаликда эзгу ишларни амалга оширишдан иборат.

Бекобод туман Кенгашига келиб тушган чақирув юзасидан Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгаши депутати Ибодат Ўтамбоева “Ўрикзор”  маҳалласида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирон Шарофат Пардабоева билан учрашди. Учрашув давомида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган Ш.Пардабоевага юртимизда сўнгги вақтларда қабул қилинаётган қонунлар, айниқса тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Тадбир сўнггида фуқаро партия сафига қабул қилиниб унга аъзолик билети топширилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент  вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Улашинг!