“Партия патронажи”: Оилавий аъзо бўлиш анъанаси Бухорода давом эттирилди

07.09.2019 14:09:42

“Партия патронажи” лойиҳаси партия фаолларининг ошишига ҳамда уларнинг сайловолди дастури лойиҳаси билан яқиндан танишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришларига хизмат қилмоқда.

Партиянинг Вобкент туман Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи”га тумандаги “Истиқлол” МФЙ “Муғиён” кўчасида истиқомат қилувчи Қобиловлар оиласидан чақирув келиб тушди. Ходимлар уларнинг хонадонида бўлиб, бугунги кунда партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, лойиҳалар, ечилган бир қатор муаммолар хусусида айтиб ўтишди.

-Касбим ветеринар. Бўш вақт бўлди дегунча партиянинг амалдаги сайловолди дастури, янги дастур лойиҳаси, олиб борилаётган амалий ишлари билан танишиб чиқаман. Дастур лойиҳасининг аҳоли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тузилганлиги аҳамиятлидир. Ижтимоий тармоқлар ҳамда сайтлар орқали “Партия патронажи”нинг ташкил этилганлигини кўриб, жуда қувондим. Энди мен ва мен каби вақти тиғизлар ҳам бемалол аъзо бўлиши мумкин, - дейди оила бошлиғи Зафар Қобилов.

Ушбу оиланинг беш нафар аъзоси партия сафига киришди.

Вобкентда ва Бухоро вилоятининг бошқа ҳудудларида “Партия патронажи” ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+