“Партия патронажи” саховат кўрсатди

20.12.2020 11:12:48

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Кенгаши томонидан “Партия патронажи” навбатдаги манзил томон йўл олди. Партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Фарход Расулов “Наврўзобод” маҳалласи, Муқумий кўчаси 4-уй, 1-хонадонда яшовчи Рустамовлар оиласига ташриф буюрди. Хонадон боши Иномжон ака турмуш ўртоғи билан сиёсий партияга аъзо бўлиш истагида эди. Лекин айрим сабабларга кўра уларнинг хоҳиши амалга ошмай келаётган эди. “Партия патронажи” томонидан бу фуқароларнинг  аъзо бўлиш истагидаги аризаси қабул қилингач, оиланинг яшаш шароити, имкониятлари ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, Рустамовлар оиласининг икки нафар 1996 йилда туғилган Ҳасан ва Ҳусан фарзандлари болаликдан ногирон бўлиб, ота-онанинг асосий иши уларга қараш ҳисобланади. Шу сабабли оиланинг ойлик даромади унчалик кўп эмас. “Партия патронажи” томонидан аризалар қаноатлантирилиб, партияга аъзолик гувоҳномалари топширилгач, рўзғор учун зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Бунда “Патронаж”га Янгиер шаҳар “Ногиронлар жамияти” ҳамкорлик қилди.

Демак, “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида аҳолини нафақат партия аъзолигига қабул қилиш, балки саховатли тадбирларни ўтказиш ҳам яхши самара берар экан. Бу каби ташрифлар партиянинг ҳудудий Кенгашлари фаолиятида  оммалаштирилишига келишиб олинди.    

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+