“Партия патронажи” ёшларни ҳам жалб этмоқда

17.09.2019 10:09:07

Куни кеча электрон почтамизга яна бир мурожаат келиб тушди. Унда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиб, фуқаро билан боғландик. Сўзлашув жараёнида талаба Дилмурод Ўсаров партиямизга аъзо бўлиш истагида эканлигини билдирди.

Шу мақсадда партиянинг “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши раиси Нилуфар Одилова мурожаатда белгиланган манзилга етиб борди. Хонадон эгалари “Партия патронажи”ни илиқ табассум билан қарши олишди.

-Партиянинг Тошкент шаҳар Кенгашида ўтказилган тадбирда тасодифий қатнашиб қолдим, - дейди Тошкент Молия институти талабаси Дилмурод Ўсаров -  Унда янги таҳрирдаги Сайловолди дастур муҳокамаси юзасидан жуда кўплаб фикр-мулоҳазаларга гувоҳ бўлдим. Айниқса, партия ўз дастурида олий таълим тизимидаги долзарб масалаларни кўтариб чиқаётгани алоҳида эътиборимни тортди. Менда фаолиятингизга бўлган қизиқиш уйғонди.

Бу эса бизни беҳад қувонтирди. Боиси, сайловчиларимиз орасида ёшларнинг кўпайиб бораётгани, бизга катта куч бағишлайди.

Суҳбат давомида  фуқарога аъзолик билети топширилиб, сиёсий жараёнларда фаол бўлиш таъкидланди. Шунингдек, дастуримизда таълимнинг барча бўғинлари юзасидан амалга оширилиши режалаштирилаётган  мақсад-вазифаларимиз атрофлича тушунтирилди.

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+