Партия Сариосиё туман Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди

02.02.2024 22:02:53

  Пленумда партия Сариосиё туман Кенгаши аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари иштирок этди.
   Пленумни партия Сариосиё туман Кенгаши раиси Муродулло Сангинов очди ва олиб борди.
   Пленум кун тартибига киритилган партия Сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури, партиянинг 2023 йилга мўлжалланган Йўл харитаси ҳамда “Адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди Дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг амалдаги ижроси ҳамда туман Кенгашидаги партия гуруҳининг ва туман Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.
Пленумда Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш ва тушунтириш, партиянинг жамиятдаги ижобий имижини яратиш мақсадида ташкил этилган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг аҳамияти, шунингдек, партия электорати манфаатлари ҳимоясига қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилганлиги эътироф этилди ҳамда ушбу лойиҳаларни жойларда давом эттирилаётгани таъкидланди.
    Хусусан, партиянинг «Муаммо билан юзма юз» лойиҳаси доирасида депутатлар ҳамда партия ходимлари маҳаллаларда ташкил қилинган ишчи гуруҳлар билан биргаликда уйма-уй юриш орқали 100 дан ортиқ хонадонга кириб борилди. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва масалалари ўрганилди ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
   Пленумда Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари сўзга чиқиб кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр мулоҳазаларини билдирди.
   Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Севарахон Хуррамова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+