Партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосарлигига Умиджон Сулаймонов сайланди

23.10.2020 12:10:37

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари V-Пленуми ўз ишини давом эттирмоқда. 

Кун тартибида яна бир ташкилий масала бор. 

Партия Сиёсий Кенгаши раисининг ташкилий-партиявий ишлар бўйича ўринбосари Ишанкулов Фарход Парманович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Ушбу лавозимга партиянинг "Ёш адолатчилар" қаноти Республика Кенгаши раиси Сулаймонов Умиджон Қурбонович сайланди. 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+