Партия ташаббуси билан бўлажак ҳуқуқшунослар бандлиги таъминланади

21.02.2024 15:02:20

Мамлакатимизда 2024 йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили“ деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти Юридик техникумида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.


Унда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармасининг туман ва шаҳар бўлимлари, тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.


Меҳнат ярмаркасида жорий ўқув йилида вилоят Юридик техникумини тамомлаётган 212 нафар битирувчи ёшлар қатнашишди. Ишга кириш истаги бўлган ёшлар билан иш берувчи ўртасида икки томонлама шартномалар тузишга муваффақ бўлинди.


Тадбир давомида техникум директори Маҳбубахон Тошматовага Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолик гувоҳномаси тантанали равишда топширилди ва шу куни партия аъзолигига кириш истагини билдирган ўнлаб ёшларнинг аризалари қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+