Партия вилоят кенгашининг стратегияси

09.01.2024 10:01:33

2024 йилги партия вилоят кенгашининг стратегияси ва тактикаси муҳокама қилинди

“Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши жамоаси жорий йилнинг илк йиғилишини ўтказди. Кун тартибида 2 та асосий масала, яъни, ташкилий-партиявий ва мафкуравий йўналишдаги ишлар кўриб чиқилди. Партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши раиси – Шаҳноза Ғаниева 2024 йилда сайловлар янги сиёсий талаблар, партиялар орасидаги кучли рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши асосида ўтказилишини инобатга олиб, ушбу жараёнларга пухта тайёргарлик кўриш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
— Партиянинг раҳбар ва ижроия органлари иш фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш ва назорат қилиш, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш, малакасини ошириш, БПТлар фаолиятини ташкил этиш ҳамиша долзарб вазифаларимиздан бири бўлиб келган. Бундан ташқари, депутатлик гуруҳларининг ва партиянинг иш режаларини ишлаб чиқиш, партиянинг сайловлардаги иштирокини ташкил этиш ва бошқа вазифаларни амалга оширишда янада масъулиятлироқ бўлишимиз зарур, — деди вилоят Кенгаши раисининг ташкилий ишлар бўйича ўринбосари – Орифжон Ўлмасов. – Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига танлаб олинаётган номзодларимиз ҳар томонлама мукаммал билим ва дунёқарашга эга, сайловчилар олдида ўз сўзини айта оладиган, мақсад сари дадил интиладиган фидойи инсонлар бўлишлари муҳимдир.


Ҳудудий партия Кенгашининг дастурий мақсад-вазифалари ҳамда аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган дастурий мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан аниқ таклифлар, дастурлар ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш борасида ҳам ҳар доимгидан дадил ва аниқ ҳаракатлар режасини тузишимиз зарур, – деди вилоят Кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Бунёд Аҳмадалиев. – Партия фаолиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот-ташвиқот қилиш, дастурий вазифаларни бажариш юзасидан амалга оширилган ишларни телевидение, радио ва матбуотда ёритиш, шу соҳада республиканинг марказий газета ва телеканаллари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан зарур вазифалар устида иш олиб бормоқдамиз. Бу муҳим жараёнда блогерларни ҳам жалб этиш ниятидамиз.


Ташкилий-партиявий ҳамда мафкуравий йўналишда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда етакчи мутахассислар фикрлари ҳамда таклифлар ҳам тингланди. Мақсадимиз, сайлов жараёнларида партия нуфузини ошириш йўлида қилинган ҳаракатлар ўз самарасини берсин. Энг муҳими, бу ҳамжиҳатликдаги тадбирлар партиянинг халқ олдидаги обрўсини оширишга, халқнинг эртанги бахтли ва фаровон ҳаётига хизмат қила олсин.
Йиғилиш давомида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+