Партиядошимиз “Аёл ва жамият” эшиттириши меҳмони бўлди

18.12.2023 12:12:46

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси, серқирра ижодкор, бир нечта китоблар муаллифи Гулора Исмоилова Хоразм радиосининг “Аёл ва жамият” эшиттириши меҳмони бўлди. Эшиттиришни Хоразм телерадиокомпанияси журналисти, партиямиз фаоли Гулсанам Маннонова олиб борди. Унда юртимизда давлатимиз томонидан аёлларга берилаётган имкониятлар ҳамда партия томонидан аёлларни жамиятда ўз ўрнини топишда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, Давлатимиз томонидан аёлларга яратилаётган имкониятлар, уларни хоҳлаган соҳасида фаолият олиб боришлари, орзу-истакларини рўёбга чиқариш, истеъдодини намоён этишлари учун барча имконият эшиклари очилгани юртимизда аёлларни қадр-қиммати, оила ва жамиятдаги ўрни тобора юксалиб бораётганини кўрсатмоқда.

Шунингдек, суҳбат давомида партия ташаббуси билан “Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи”, “Муаммо билан юзма-юз” каби лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши юзлаб аёлларни кўпдан қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этилгани натижасида 400 нафардан зиёд ишсиз аёллар иш билан банд қилингани, 100 дан зиёд аёллар тадбиркорликка йўналтирилиб, кредит олиб беришга кўмаклашилгани таъкидланди.

Партиянинг “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг адолатли аёли” республика кўрик-танлови аёлларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини ошириш билан бир қаторда, кўплаб низоли оилаларнинг муаммоларини бартараф этишга хизмат қилаётгани эътироф этилди.

Гулора Исмоилова журналистнинг барча саволларига ҳаётий мисоллар билан батафсил жавоблар берди ҳамда ўз ижодидан намуналар ўқиди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+