Партиядошимиз “Дўрмон” боғига йўлланма олди

04.09.2019 17:09:11

Аҳоли орасида китобхонликни кенг тарғиб қилишда маҳалла институтининг роли беқиёс. Адабиётга, шеъриятга ошнолик, китобга муҳаббат инсонни камолот сари етаклайди, бундай сифатларга эга раҳбар бошқараётган ташкилотда ижтимоий-маънавий муҳит барқарор, турли салбий ҳолатлардан ҳоли бўлади.

Хусусан, Фуқароларни ўз ўзини бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши бошқаруви ташаббуси билан “Маҳалла раислари ўртасида ўтказиладиган шеърхонлик” кўрик-танловининг  туман, шаҳар, вилоят ҳамда Республика босқичлари кўтаринкилик билан бўлиб ўтди. Энг қувонарлиси,  танловнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичи фаол иштирокчилари орасида партиямиз фаоли, Урганч шаҳар  “Навбаҳор”  маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тохиржон Жуманиёзовнинг  ҳам борлигидир. Партиядошимиз ўзининг ижодкорлик қобилиятини ишга солди. Танловнинг Республика босқичида фаол иштирок этиб, ташаккурнома ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди. Шунингдек, “Дўрмон” ижодкорлар боғида ижод қилиш учун рухсат этилди.

Партиядошимизни ютуғи билан табриклаб, келгуси ижод ва фаолиятида омад тилаймиз.

                                                                                                            Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                    Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                             Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

                                                                                                        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+