Партиядошимиз ташаккурнома билан тақдирланди

20.09.2019 12:09:33

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 май санасидаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  2019 йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Қорақалпоғистонда  “Маънавият” фестивали ўтказилди.

18-сентябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Маънавият ва маърифатнинг таълим билан боғлиқлиги” мавзусидаги илмий-амалий семинар ва “Маънавият” фестивали очилиш маросими бўлиб ўтди.   

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгаши раҳбар ва ходимлари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир доирасида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти вакилларига аъзолик гувоҳномалари топширилди ва санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш қилинди.

Қувонарлиси, ушбу тадбирда партиямиз Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Рауаж Отарбаевга ҳам аъзолик гувоҳномаси ва нишони топширилди.

Фестивалнинг Муйноқ туманидаги муҳташам маданият саройида ўтказилган ёпилиш маросимида “Маънавият фестивали” доирасида ўтказилган тадбирлардаги фаол иштироки учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+