Партиядошимизни ютуқ билан қутлаймиз!

15.01.2024 12:01:31

Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Хоразм вилоят бўлинмаси билан ҳамкорлиги ҳамда “Адолат” СДП мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш орқали ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни жамиятда ўринларини топишларига қўшган муносиб хизматлари эътиборга олиниб, партиянинг вилоят Кенгаши мутахассиси, сафдошимиз - Гулора Исмоилова Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали билан тақдирланди.
Партиядошимизни жамоамиз номидан мукофот ва эътироф билан қутлаймиз ва келгусидаги ишларига юксак парвозлар тилаймиз!

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+