Партиямиз жонкуяри "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирланди

26.03.2024 16:03:21

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги 21.03.2024 йилги Фармонига кўра маҳалла тизимида кўп йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз тақдирланди.
Шулар қаторида маҳалла тизимидаги кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган ҳамкасбимиз, партиямиз жонкуяри, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғазғон шаҳар Кенгаши раиси Одилжон Шарипов “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига муносиб кўрилди.
Аҳамиятлиси, жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлганлиги сабабли 2020 йилда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланган эди.
Фурсатдан фойдаланиб, кўп сонли сафдошларимиз, партиядошлар номидан депутатимизни юксак эътироф билан қизғин муборакбод этамиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+