Партиямизнинг «Заковат» клуби ташкил этилди

20.03.2024 11:03:04

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан белгилаб берилган ёшлар сиёсати, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш юқори босқичга кўтариш устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида партиянинг “Ёшлар қаноти” аъзолари томонидан бу борада олиб борилаётган тарғибот тадбирлари, партиявий лойиҳалар юзасидан учрашув ташкил қилинди. Унда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талаба-ёшлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Адолат СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёнида 6 нафар талаба ёшлардан иборат «Заковат» клуби ташкил этилди. Ва шу куннинг ўзида партия сафига қўшилди.


Талаба ёшларга сиёсий партиялар, «Ёшлар қаноти» ҳамда «Адолат» социал демократик партиясининг мақсад ва ғоялари ҳақида тушунчалар берилди. Нукус давлат педагогик институти талаба-ёшларига Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибой Каипбергенов томонидан партия аъзолик билети ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+