Партиянинг 26 йиллиги муносабати билан спорт мусобақаси ташкил этилди

18.02.2021 11:02:44

Мамлакатимизда Юртбошимиз  раҳнамолигида ёшларни соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят ҳамда партиянинг Шароф Рашидов туман Кенгаши  томонидан партия ташкил топганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши, Ш.Рашидов туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда спортнинг бадминтон тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобоқани ташкил этишдан мақсад ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтиришдан иборат.

Туман ХТБга қарашли 13-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган мусобақани Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Пўлат Ҳамзаев кириш сўзи билан очиб, ёшларни баркамол авлод бўлиб вояга етишларида бор куч ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, ҳар томонлама соғлом ва уйғун ривожланган ёшларни тарбиялаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, бу борада партия томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Мусобақа сўнгида ғолиб спортчилар ҳамкор ташкилотчилар томонидан
I-II-III даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

 

Воҳид САИТХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+