Партиянинг Нукус шаҳар, Бўзатов ва Қораўзак туман Кенгаши раислари сайланди

15.03.2024 18:03:56

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Нукус шаҳар, Бўзатов ва Қораўзак туман Кенгашларининг навбатдан ташқари пленум мажлислари бўлиб ўтди.
Пленумларда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг мутасаддилари, шаҳар ва туман Кенгаши аъзолари ва фаоллари, депутатлар иштирок этишди.
Ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши раиси лавозимига - Машарипова Багдагул Рашидовна, Бўзатов туман Кенгаши лавозимига - Кошекбаев Азамат Аймуратович ва Қораўзак туман Кенгаши раиси лавозимига - Хожанов Даулетбай Торебаевичлар номзоди қўйилди.


Номзодлар шаҳар ва туман партия Кенгаши аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан қўллаб-қувватланиб, Кенгаш раиси лавозимига сайландилар.
Мажлислар якунида янгидан сайланган Кенгаш раислари сўзга чиқиб, ўзига билдирилган ишончни оқлашга, партия фаолиятини олиб боришда барча билим ва тажрибасини сафарбар қилишига ваъда бердилар.

«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+