Педагоглардан иборат янги БПТ тузилди

02.11.2022 09:11:38

«Адолат» СДПнинг «Партия патронажи» лойиҳаси доирасида Шайхонтоҳур туманидаги 192 сонли умумтаълим мактаби жамоасидан ташкил топган бир гуруҳ педагоглар «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши аъзоси бўлишди.

Мактаб жамоасига ташриф буюрган партия ходимлари иштирокида ҳар бир партия аъзосига партия билети ва нишони топширилди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида БПТ (Бошланғич партия ташкилоти) тузилиб, унга раис сайланди ва БПТ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилди.

Партия сафига кириб келган янги аъзолар ўз тилак ва дил изҳорларини баён этишди. Партия вакиллари уларнинг келгуси ишларига омад ва зафарлар тилади.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+