Пленум танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

28.08.2020 11:08:22

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги III Пленум мажлиси ZООМ дастури орқали онлайн тарзда ўтди. Пленум партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзоларидан ташқари туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўтди.

Пленум мажлисида асосан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 2020 йилнинг 1-ярим йилликдаги ижроси ва 2020 йилнинг 2-ярим йиллигидаги устувор вазифалари танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилди.

Партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунчилик палатаси ва Сенати таъсис йиғилишларида ҳамда 26 январдаги Мурожаатномаси, партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитасига мувофиқ олиб борилганлиги таъкидланди.

Хусусан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатишга қаратилган “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасидаги партиянинг барча туман, шаҳар Кенгашларида партия фаоллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилганлиги айтиб ўтилди. Карантин даврида эса карантин талабларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтганлиги маълум қилинди.

Жумладан, ҳисобот даврида ишчи гуруҳлар томонидан Қорақалпоғистон Республика бўйича жами 106 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 1600 га яқин хонадон ва 130 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган  272 та мурожаатлар юзасидан 96 та депутатлик сўровлари юборилиб, шундан 82 таси ижобий ечимини топган бўлса, 94 та мурожаат жойида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилганлиги бўйича маълумотлар келтирилиб ўтилди.

Шунингдек, партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари жами 153 та сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилиб, уларда 1800 дан ортиқ тингловчи қамраб олинганлиги маълум қилинди.

Асосан, ёшларнинг бантдлигини таъминлашга хизмат қиладиган партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни“ лойиҳаси бўйича жами 24 нафар фуқаро иш билан таъминланган бўлса, шундан 8 нафари ёшлар, 16 нафари аёллар ташкил этгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг IV Пленум мажлисида келтирилиб ўтилган айрим йўналишлар бўйича камчиликлар партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тўлиқ таҳлил қилиниб, ижрога йўналтирилганлиги маълум қилинди.

2020 йилнинг 1-яримида партиянинг “Суд-ҳуқуқ”, “Таълим”, “Коррупциянинг олдини олиш” ва “Ақлли тиббиётни жорий этиш ва дори-дармон бўйича”, “Муаммо билан юзма-юз”, “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” ва “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳалари ижроси тўлиқ таъминланмаганлиги таҳлил қилиниб, сусткашликка йўл қўйган айрим шаҳар ва туман Кенгашларига жорий йилнинг 2-яримида ижросини тўлиқ таъминлаши бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Ушбу лойиҳалар бўйича баъзи маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари сессиялар ва доимий комиссияларга бирорта масала ёки таклиф кирита олмаганлиги ушбу Пленумда кескин танқид қилинди. Шу билан бирга, аксарият туман кенгашларнинг тегишли масалалар юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитиш ёки депутатлик сўровлари чиқаришдаги фаолияти ҳам етарли даражада эмаслиги қайд этилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида аъзолар сонини ошириш режаси 71 фоизга бажарилганлиги бунда партиянинг айрим туман Кенгашлари томонидан режани бажаришга умуман ҳаракат қилинмаганлиги танқид остига олинди.

Бундан ташқари “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида 2020 йил давомида партиянинг депутатлик гуруҳлари фаолиятига доир таҳлилий мақолаларни ёритиш режасининг ўз вақтида бажарилиши қатъий назоратга олиниши белгиланди.

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар партиянинг барча туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан партия аъзолик бадал режасини тўлиқ бажарилиши бўйича аниқ топшириклар берилган бўлса, ўтган ҳисобот даврида партия аъзолик бадал режасини 10 фоизга ҳам  бажармаган 6 та туман партия Кенгаши раислари бадал режасини белгиланган муддатда бажармаган тақдирда қатъий интизомий чоралар кўрилиши огоҳлантирилди.

Бундан  ташқари  ҳар  бир  йўналиш  бўйича энг паст кўрсаткичга эга бўлган айрим туман Кенгаши раислари ҳам огоҳлантирилиб чиқилди.

Пленум якунида партиянинг барча тузилмалари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди ва тегишли қарорлари қабул қилинди. 

Ажинияз ПАХРАТДИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+