Пленум танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

06.11.2020 13:11:41

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги  V Пленуми бўлиб ўтди.

Йиғилишда партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари ходимлари, депутатлар ва БПТлар фаоллари қатнашдилар.

Пленумда вилоят Кенгаши ходимлари ва депутатлик корпуси томонидан жорий йил III-чорагида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида мўлжалланган устувор мақсад-вазифалар ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Айтиш керакки, ҳисобот даврида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳалари ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилди.

Жумладан, партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари томонидан ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди.

Ўтган тўққиз ой давомида ишчи гуруҳлар томонидан вилоят бўйича жами 74 та маҳаллада халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 721 та хонадон ва 31 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 189 та мурожаатлар юзасидан 108 та депутатлик сўровлари юборилиб, 67 таси ижобий ечимини топди. 214 та мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Шунингдек, давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг сешанба кунлари ҳар бир туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди. Унда маҳаллаларда партия фаоллари орасидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар томонидан вилоят бўйича жами 98 та сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди. Уларда 1486 нафар тингловчи қамраб олинди. Ушбу сиёсий-ҳуқуқий ўқувларнинг 56 таси ОАВда ёритилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати ҳамда партиянинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари томонидан жами 453 та тадбирлар ўтказилиб, уларда 64751 нафар иштирокчи қамраб олинди.

Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида 209 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 172 нафарини ёшлар, 18 нафарини аёллар ташкил этади.

Жорий йил ўтган 9 ойи давомида партиянинг иш режаси ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратилди.

Пандемия даврида вақтинча даромадсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 780 нафарига партия депутатлари ва кўнгилли волонтёрлари томонидан зарурий озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари етказиб берилди. Кўрсатилган ҳомийлик жами 96 721 500  сўмдан ортди. Шунингдек, март-апрель ойларида партия депутатлари ва ходимларининг бир кунлик иш ҳақлари “Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига ўтказиб берилди. Бундан ташқари Сардобага халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати И.Худойбердиев томонидан Сардобага 15 000 000 сўм ҳомийлик қилган ва Денов туманидан Сардобага юборилган саховат карвонининг  автомашиналарини ёқилғисини ўз ҳисобидан кўтарган. Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгаши депутати Қ.Сангинов томонидан 100 000 000 сўм Сардобага ёрдам берилди.

Партиянинг “Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида  кам таъминланган оилаларга партия фаолларидан 38 нафари бириктирилди ва улар 124 та оилаларга ёрдам кўрсатилди.

Ҳисобот даврида партия депутатлик гуруҳлари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларига 3 та масала киритишга эришилди.

Шунингдек, пленмда партиянинг Шўрчи, Қизириқ, Денов ва Бойсун  туманлар Кенгашлари томонидан 2020 йилнинг 9-ойи давомида аъзолар сонини ошириш чоралари етарли даражада чоралар кўрилмаганлигига урғу бериб ўтилди.

Йиғилишда партия депутатлари ва фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари партиянинг барча тузилмалари эътибори марказида бўлиб, бу борада эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Пленум ишида партия ташкилотлари ва депутатлик корпуси томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, партиявий фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар, фойдаланилмаган имкониятлар ҳам тилга олиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди.

Пленум якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+