Пленумда ижро учун янги вазифалар белгиланди

09.11.2020 21:11:45

 

Куни кеча, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўзатов тумани Кенгашининг  III Пленум мажлиси бўлиб ўтди. Пленумда Кенгаш аъзоларидан ташқари партия Қорақалпоғистон Республикаси  Кенгаши раиси ва ўринбосари, туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Пленум мажлисида дастлаб “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бўзатов туман Кенгаши фаолиятининг 2020 йил 3-чорак якунлари ва 2020 йил 4-чоракка мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида партия туман Кенгаши томонидан партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, партия лойиҳалари доирасида тизимли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга ҳам аҳамият қаратилди.

Яъни, партия лойиҳалари доирасидаги ўрганиш натижалари туман Кенгаш сессиялари муҳокамасига тўлиқ киритиш ҳамда ижроси устидан депутатлик назоратини тўлиқ ўрнатиш зарурлиги қайд этиб ўтилди.

Бундан ташқари, ушбу партия лойиҳалари доирасидаги тадбирларни янада кучайтириш, ОАВлар, турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда партия фаолиятига тегишли материалларни мунтазам жойлаштириб бориш, янги бошланғич партия ташкилотлари сонини ошириш, партия аъзолик бадал режасини тўлиқ бажариш, келгуси йил учун “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси обунасини кўпайтириш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Пленум мажлисида сўз олганлар, партия депутатлари ва фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари депутатларнинг эътибори марказида бўлишини таъкидлаб ўтди.

Пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилиб, партия Бўзатов тумани Кенгашининг янги раиси сайланди.

Ушбу Пленум мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан партия Бўзатов туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+