Пленумда камчиликлар таҳлил қилинди

09.11.2020 19:11:26

Қонликўл тумани ҳокимиятида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қонликўл тумани Кенгашининг III Пленум мажлиси бўлиб ўтди. Пленумда партия Қонликўл тумани Кенгаши аъзоларидан ташқари, партия ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Пленум кун тартибидаги масала бўйича партия Қонликўл тумани Кенгаши раиси З.Юсупованинг “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қонликўл туман Кенгаши фаолиятининг 2020 йил 3-чорак якунлари ва 2020 йил 4-чоракка мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисида”ги маърузаси тингланди.

Ҳусусан, ҳисобот даврида “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Қонликўл тумани бўйича жами 11 та маҳаллада аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилиниб, аҳоли томонидан билдирилган 60 дан ортиқ мурожаатларнинг 21 таси бўйича тегишли ташкилот ва муассасаларга депутатлик сўровлари чиқарилиб, деярли барчаси ижобий ечимини топди. Қолган мурожаатлар эса жойида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди. Бундан ташқари “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари ҳар бир маҳаллада сиёсий ўқувларнинг тизимли ташкил қилинаётганлиги ва “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида ишсиз ёшлар иш билан таъминланаётганлиги таъкидланди.

Маърузада партия туман Кенгашининг эришган ютуқлари билан бирга йўл қўйган камчиликларига ҳам аҳамият қаратилди. Айнан, партия лойиҳалари доирасидаги ўрганишлар натижаларини туман Кенгаш сессиялари муҳокамасига тўлиқ киритиш ҳамда ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатилишини тўлиқ таъминлаш зарурлиги айтиб ўтилди.

Пленум мажлисида сўз олганлар, партия депутатлари ва фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари депутатларнинг эътибори марказида бўлишини таъкидлаб ўтди.

Пленумда партиянинг барча бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди.

Ушбу Пленум мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан партия Қонликўл туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Зауреш ЮСУПОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қонликўл тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+