Пленумда лойиҳалар доирасидаги амалий ишлар таҳлил қилинди

31.10.2020 15:10:41

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари V Пленум мажлиси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг IV Пленум мажлиси онлайн таризида ўтказилди.

Пленумда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзолари, шаҳар ва туман Кенгаши раислари, маҳаллий Кенгаши депутатлари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Пленум мажлиси кун тартибида “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаолиятининг 2020 йил III чорак якунлари ва партиянинг келгуси дастурий
вазифалари тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Ушбу кун тартибидаги масала бўйича партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергеновнинг маърузаси тингланди.

Маърузада партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳисобот даврида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунчилик палатаси ва Сенати таъсис йиғилишларида ҳамда 26 январдаги Мурожаатномаси, партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитасига мувофиқ олиб борилганлиги таъкидланди.

Ушбу йўл харитаси асосида партиянинг “Суд-ҳуқуқ”, “Таълим”, “Коррупциянинг олдини олиш” ва “Ақлли тиббиётни жорий этиш ва дори-дармон бўйича”, “Муаммо билан юзма-юз”, “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” ва “Бир ойда бир иш ўрни“ лойиҳалари доирасида амалга оширилган кенг кўламли ишларга алоҳида тўхталди.

Бундан ташқари партия лойиҳалари доирасидаги тадбирларни янада кўчайтириш ва партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан маҳаллий Кенгаши сессияларига масала киритиш, ОАВлари, турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда партия фаолиятига тегишли материалларни мунтазам жойлаштириб бориш, янги бошланғич партия ташкилотлари сонини ошириш, партия аъзолик бадал режасини тўлиқ бажариш каби масалаларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий асосда кўриб чиқилди ва келгуси дастурий вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Пленум якунида юқоридаги камчиликларни бартараф этишда партиянинг барча бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди ҳамда ушбу йўналишлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+