Пленумда вазифалар ижроси таҳлил қилинди

11.11.2020 20:11:38

Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё тумани Кенгашининг  III Пленум мажлиси Амударё тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди. Ушбу Пленум мажлисида партия туман Кенгаши аъзолари, депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мажлис кун тартибидаги “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши фаолиятининг 2020 йил 3-чорак якунлари ва 2020 йил 4-чоракка мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисида”ги масала танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилди.

Ушбу кун тартибидаги масала бўйича партия Амударё тумани Кенгаши раиси М.Ўразбоевнинг маърузаси тингланди.

Маърузада партиянинг “Суд-ҳуқуқ”, “Таълим”, “Коррупцияни олдини олиш” ва “Ақлли тиббиётни жорий этиш ва дори-дармон бўйича”, “Муаммо билан юзма-юз”, “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” ва “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳалари доирасидаги вазифаларнинг тўлиқ ижроси таҳлил қилинди.

Асосан, ушбу лойиҳалар бўйича ўрганишлар натижаси маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига тўлиқ киритиш ҳамда ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатилишини таъминлаш зарурлиги қайд этилиб ўтилди.

Бундан ташқари, партия лойиҳалари доирасидаги тадбирларни кучайтириш, ОАВлари, турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда партия фаолиятига тегишли материалларни мунтазам жойлаштириб бориш, янги бошланғич партия ташкилотлари сонини ошириш, партия аъзолик бадал режасини тўлиқ бажариш, ҳар ҳафтада чиқадиган “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси обунасини кўпайтириш каби масалалардаги камчиликлар ҳам кўриб чиқилди.

Юқоридаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Шерманов сўзга чиқиб, жорий йилги йўл харитаси асосида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, партия лойиҳалари доирасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилганлигини мисоллар билан келтириб ўтди. Якуний чоракда депутатлик гуруҳи томонидан партия лойиҳалари доирасидаги айрим камчиликлар тўлиқ бартараф этилиши таъкидланди.

Ушбу Пленум мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан партия Амударё туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Мансур ЎРАЗБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Амударё тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+