Попда ҳам депутатлик гуруҳи иш бошлади

23.11.2020 16:11:24

Халқ депутатлари Поп туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унинг ишида вилоят ва туман кенгашларининг депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар ҳамда тегишли ташкилот, муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Дастлаб яқинда ўрни бўшаб қолган депутатлик ўринларига ўтказилган  сайловлар якуни кўриб  чиқилди.

- Ана шу лаҳзаларда ўзимни бениҳоя бахтиёр  ҳис  этдим, - дейди сессияда иштирок этган Ўзбекистон  “Адолат”  СДП  туман кенгашининг  раиси Зафаржон  Ҳасанов. – Чунки янги сайланган тўрт депутатнинг икки нафари партиямиз вакиллари эди. Уларга гулдурос  қарсаклар  остида гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари  топширилди.  Шу билан бирга биз халқ депутатлари туман кенгашида “Адолат” СДП гуруҳини тузиш ҳуқуқини қўлга киритдик.

Хўш, янги депутатларимиз  кимлар? Ўз округида сайловчилар ишончига сазовор бўлган сафдошларимизнинг бири Аброржон Рапиғалиевдир. У  9-Хўжаобод сайлов округида  ўтказилган сайловда  ғолиб  чиқди.  Ўзи   “Агробанк” туман бўлими бошқарувчисининг ўринбосари бўлиб ишлайди. Меҳнат жамоасида ҳам, маҳалласида ҳам катта обрў-эътиборга  эга. Айни  пайтда банкда “Адолат” СДПнинг бошланғич ташкилотини тузиш устида  иш  олиб  бормоқда.

Тумандаги 31-мактаб  педагоглари  ҳам  тез  орада  бошланғич  ташкилотга  бирлашадилар. Уларга директор  Мафтуна  Маматова  етакчилик  қилади. У  яқинда 25-Маданият сайлов  округида ўтказилган сайловда ғолиб бўлди.

Ҳар икки  депутатимиз  “Адолат”  СДПнинг Сайловолди  дастурини  амалга  оширишга  салмоқли  ҳисса  қўшишга  аҳд  этган.

 

Ўзбекистон “Адолат”  СДП    Наманган  вилоят Кенгаши матбуот  хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+