Президентимиз мурожаатномалари ўқувчи ёшлар ўртасида тарғиб қилинмоқда

25.01.2021 14:01:35

Президентимизнинг ўтган йил декабрь ойида мамлакат ёшлари билан  ўтказган “Ўзбекистон ёшлари” форуми  ҳамда  Олий Мажлисга ва ҳалқимизга йўллаган Мурожаатномасида билдирган ташаббусларини ёшларимиз орасида тарғиб қилиш ва уларга етказиш ҳамда жойларда ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш уларнинг муаммоларига самарали ечим топиш мақсадида «Адолат» СДП Шўманай тумани Кенгаши ташаббуси билан Шўманай тумани “Бирлешик” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда партия Шўманай тумани Кенгаши ходими, туман Кенгаши депутати ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда партия Шўманай туман Кенгаши раиси М.Бегжанов Президентимизнинг юқоридаги Мурожаатномасида билдирилган ташаббус ва имкониятлар ҳақида ўқувчи ёшларга гапириб ўтди ҳамда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлардан ёшларимиз унумли ва самарали фойдаланиш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.

Учрашув давомида ёшларимиз томонидан бундай имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича билдирган таклиф ва ташаббуслари партия фаоллари томонидан қўллаб-қувватланди.

Ёшларимизнинг таклиф ва ташаббуслари ҳамда муаммоларини тинглаш ва уларга самарали ечим топиш мақсадида бундай учрашувлар туман аҳолиси ва ёшлар ўртасида тез-тез ўтказилиб турилиши режалаштирилган.

 

Муратбек БЕГЖАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Шўманай тумани Кенгаши раиси

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+