Психологик кўмак кунида ҳарбийлар оилалари билан суҳбатлашилди

11.11.2020 15:11:35

Ўзбекистон  "Адолат" СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан “Адолат”нинг аёлларга психологик кўмак куни” лойиҳаси  доирасида  Фарғона туманида тадбир ташкил этилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, психолог Озодахон Дадажонова тумандаги ҳарбий қисмда  хизмат қилиб келаётган харбийларнинг турмуш ўртоқлари билан "Оилада бахтли бўлиш сирлари" мавзусида психологик суҳбат ўтказди. Оилада бахтли бўлиши,   фарзандлар тарбиясига  масъулият билан ёндошиши,   ўзаро ҳамжиҳат  бўлиш  сингари мавзуларда маслаҳатлар берилди.

  • Юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлигини  таъминлашда  ўз ҳиссасини қўшаётган  турмуш ўртоғингиз аввало сизга суянади.  Унинг  Ватанимизга   муносиб хизмат қилишида сизнинг аҳамиятингиз ва ролингиз  муҳимдир. Ҳарбийларимиз оилада бахтли, фарзандлари тарбиясидан хотиржам, кўнгли тўқ бўлса,  хизматларида ҳам самарадорлик ортади. Тинчлик оиладан бошланади.   Камчиликлар, қийинчиликлар  вақти соати билан ечим топади. Энг муҳими, турмуш ўртоғингизни доимо қўллаб-қувватланг, маслакдош бўлинг, келишига чиройли бўлиб, табассум билан кутиб олсангиз хонадонингиз  доимо файзли бўлади.

Шунингдек суҳбат давомида аёлларнинг турли мавзулардаги  саволларига  депутат ўз муносабатини билдирди.  Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлар ва имтиёзлар ҳақида тушунча берди.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+