Қадимшунос олим Нурхон Бекниёзов - 60 ёшда

22.01.2021 10:01:54

Нурхон Бекниёзов педа­го­гик фао­лият билан бир­га кўп йил­лардан буён Кар­мана тарихи­га оид қим­матли маъ­лумот­лар­ни тўплаш, уларни чу­қур таҳлил этган ҳолда халққа тақ­дим этиш соҳасида жид­дий шу­ғул­ланиб келади. Унинг туман, вилоят ва рес­­публика даврий нашр­ларида ўз изла­ниш­лари­нинг маҳсу­ли сифа­ти­да яра­тилган ўнлаб мақо­лалари эълон қи­линган. 2007 йилда А.Ҳота­мов билан ҳаммуаллифликда "Кар­мана — қадимий диёр" моно­графия­си "Ўз­бе­кистон" нашриёти­да чоп этилган. Яқинда Тошкентдаги "Turon zamin ziyo" нашриётида Фар­рухбек Мардо­нов билан ҳамкорликда ёзил­ган "Кар­мананинг етти пири" кито­би­­нинг нашр этилиши Кармана тари­­хи­ни ўрганувчилар учун яна бир му­ҳим манба бўлди.

Шу кунларда партиямизнинг навоийлик фаоли,  Нурхон Бекниёзов 60 ёшга тўлди. Энг фаол фахрийларимиздан бири сифатида партиямиз фаолиятининг ривожига, ёшларни тарбиялашда ўзининг қимматли маслаҳатларини аямаётганидан миннатдормиз. Нурхон аканинг таваллуд топган куни  муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз. Унга узоқ умр, оиласига тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

 

                                       Камолжон ШАДИМЕТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар
 Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+