Қарорда юракка қувват берадиган эзгу ғоялар мужассам

19.12.2020 10:12:55

Куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. 

Қарорда мамлакатимиз мустақиллигининг улкан сиёсий, тарихий ва маънавий-маърифий аҳамиятини инобатга олиб, истиқлол йўлининг асосий мақсад ва вазифаларини янги босқичда оғишмай, самарали давом эттириш, бу қутлуғ санани давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги обрў-эътиборига муносиб юксак савияда, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш мақсад қилинган.
Айтиш жоизки, мустақилликка эришиш ота боболаримизнинг асрий орзуси бўлганлиги тарихдан барчамизга маълум. Ўтган асрнинг сўнгги 10 йиллигида бу асрий орзу амалга ошди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинди. Шундан буён халқимиз бу улуғ неъматни кўз қорачиғидек асраб авайлаб, мустаҳкамлаб келяпти. 2021 йилда мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган воқеа - Ўзбекистон Республикаси давлат дустақиллиги эълон қилинганига 30 йил тўлади. Мустақиллик йилларида кўп миллатли Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти, мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этди. Оғир синов ва машаққатларни мардона енгиб катта тараққиёт йўлини босиб ўтди.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жаҳон миқёсида давом этаётган коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз даврида мамлакатимиз аҳолисини кучли ижтимоий ҳимоя қилишга, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга эриша олаётганимиз ҳақиқат. Биз танлаган йўлнинг нақадар тўғрилигини исботлаб турибди.
Мен мазкур қарорни ўқиб, беихтиёр хаёлимда 30 йиллик тарих гавдаланди. Биз кичкина тарихни босиб ўтганимиз йўқ. Жуда мураккаб йўл босиб ўтилди. Ҳар бир йилдаги ҳар битта воқеа хусусида соатлаб гапириш мумкин. Охирги 4 йилга назар солсак, ҳаётимизда тубдан ўзгаришлар бўлди. Шууримизда тафаккурлар ўзгарди, одамлар, жамият ўзгарди. Ҳаётга, атроф-муҳитга, дунёга мутлақо бошқача қарай бошладик. Улуғ орзуларга, мақсадларга ундайдиган мустақиллик байрамини кутиб олиш тўғрисидаги ушбу қарор тарихий қарор бўлди десак, муболаға бўлмайди. Қарорда халқимиз юрагига қувват бера оладиган, қувонч берадиган эзгу ғоялар ўзининг ифодасини топган.
Президентимизнинг мазкур қарори ушбу омиллар билан бир қаторда мамлакатимиз мустақиллигининг улкан сиёсий, тарихий ва маънавий-маърифий аҳамиятини инобатга олиб истиқлол йўлининг асосий мақсад ва вазифаларини янги босқичда оғишмай самарали давом эттириш, бу қутлуғ санани давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги тараққиёти даражаси, халқаро майдондаги обрў-эътиборига муносиб юксак савияда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш мақсадларини қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир.

Рустам ҲАМРАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+