Қонун устуворлиги таъминланган Адолатли жамият барпо этамиз

23.01.2024 15:01:15

Муносабат

  Мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда инсон қадрини улуғлаш, барча жабҳада адолатни қарор топтириш учун ислоҳотлар кўлами кенгайтирилаяпти. Янги Ўзбекистон одамларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти ҳар томонлама юксалмоқда.
Дарҳақиқат, қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш — юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гаровидир.
     Барчамизга маълумки, мамлакатимизда адолатли, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ҳамда одил фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида анчагина ишлар қилинди. Албатта, мазкур ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг фаолиятини таъминловчи ҳуқуқий кафолатлар тизимини яратишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг жамиятдаги ҳар қандай манфаатлардан, ҳатто давлат манфаатидан ҳам устунлигини шакллантирмасдан устувор мақсадларимизни рўёбга чиқариш мумкин эмас.
    Бизнинг Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиямиз ҳам жойларда қонун устуворлигига эришиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттираяпти. Шуни унутмаслик керакки, адолатли ҳуқуқий давлатнинг барча сиёсий институтларида қонун устуворлиги тамойиллари қатъий амал қилади. Давлатда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари сўзсиз таъминланади. Шундай экан, ҳуқуқий давлатда конституция нормаларига тўлиқ риоя қилинади.
     Бу йил партиямиз тизимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Шу кеча- кундузда ишлаб чиқилиб ҳаётга татбиқ этилиши кутилаётган сайловолди дастурида ҳам асосий ғоя сифатида қонун устуворлиги масаласи илгари сурилган. Шундай экан, партиямиз сафларида ҳуқуқ илмини мукаммал эгаллаган сафдошларимиз қанчалик кўпайса, олдимизга қўйган мақсадларимизга эришишимиз ҳам шунчалик осонлашади.
   Мен Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг ХII Пленумида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланган Робахон Махмудовани қўллаб-қувватлайман. Негаки, Робахон Анваровна мутахассисликлари бўйича ҳуқуқшунос. Бундан ташқари, кўп йиллар ҳуқуқ тартибот идоралари, суд тизимида фаолият юритганлар. Партиямизга Робахон Махмудова каби етук ҳуқуқшунослар керак эди. Биз партиямизнинг янги раҳбари бошчилигида бу йилги сайловларда қонун устуворлигини таъминлаган ҳолда яхши натижаларга эришишимизга ишонамиз.

Руиддин Раупов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+