Қўқон шаҳар Кенгаши раиси ҳаракатлари билан фуқаро уйли бўлди

21.08.2020 14:08:48

Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Акрамжон Носиров 1952 йилда туғилган. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, бошпанасиз фуқаро Ўзбекистон "Адолат" СДП Қўқон шаҳар Кенгашига уй-жой масаласида амалий ёрдам берилишини сўраб, мурожаат қилди. Кенгаш раиси Азизхон Аҳмаджонов мурожаатни ўрганиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда масалага ижобий ечим топдилар. А.Носиров шаҳар ҳокимлигига қарашли ободонлаштириш бўлими қошидаги Буржчилик кўчаси 2-уйнинг 17-хонасига жойлаштирилди. Партия раиси томонидан фуқарога ажратилган хона мукаммал таъмирланиб, пардозлаш ишлари олиб борилди.

–   Менинг дардимни эшитган ва ёрдам кўрсатган партия вакилига ҳамда ташкилотларга раҳмат. Уйли бўлдим. Аҳволим оғир эди. Мени ёлғиз қолдиришмади.  Бундан жуда ҳурсандман. Меҳнат қилиб, ҳаётимни изга солишга ҳаракат қиламан.   

Шу билан бирга, партиянинг халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Ж.Усмонов томонидан “Наврўз” МФЙга қарашли кўчалар текисланиб, асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+