Қорақалпоғистонда энг зўр ижодий ишлар сараланмоқда

07.10.2019 14:10:08

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан 2019 йилнинг 5 октябрь кунига қадар мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар ўртасида “Конституция илҳомлари” мавзусида иншолар кўрик-танлови ўтказилиши белгиланган эди.

Ушбу иншолар танлови Қорақалпоғистон Республикасида ҳам жуда кўтаринки руҳда ташкил қилинди. Сабаби танловда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча умумий ўрта таълим ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ёшлар ижодий ишлари билан қатнашди.

Бугун шу ижодий ишларни “Конституция илҳомлари” иншолар кўрик-танлови тартиб ва талаблари асосида партия ходимларидан ҳамда Халқ таълими йўналишидаги тажрибали мутахассислардан иборат ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Асосан ҳайъат аъзолари томонидан ижодий ишларнинг Бош Қомусимизда қайд этилган бирор-бир модда танлаб олинганлигига, ўша модданинг мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, инсон манфаатларига қай даражада хизмат қилаётганлиги чуқур таҳлил қилинганлиги эътиборга олинмоқда.

Ҳайъат аъзоларининг якуний ҳулосалари бугун аниқ бўлади.

А.ПАХРАТДИНОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+