Қорақалпоғистондаги давра суҳбати

04.02.2024 11:02:56

Партия Сиёсий Кенгаши раиси қорақалпоғистонлик суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари ва ҳуқуқшунос олимлар билан учрашди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қорақалпоғистонга келганлигининг 2-кунида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида бўлиб, суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар ва партия фаоллари билан давра суҳбати ўтказди.
Унда асосий эътибор мамлакатимизда сўнги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти, инсон қадри учун тамойили асосида фуқароларимизга яратилаётган кенг имкониятлар, Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг инсон, жамият ва давлат тараққиётидаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.


Шунингдек, партиямиз сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросининг жамият тараққиёти, электорат манфаатларини ҳимоя қилишдаги муҳимлиги, сайловолди дастуридаги ҳар битта йўналиш бўйича фаоллар ва депутатлар масъулиятини ошириш масалалари алоҳида қайд этилди.


Тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган “Судлар тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш ва «электрон санаторий» платформасига юртимиздаги барча давлат бюджетидан молиялаштириладиган саноторийларни интеграция қилиш тўғрисидаги каби таклифлар иштирокчилар томонидан қизғин муҳокама қилинди.


Тадбир якунида, партия ҳаёти ва депутатлар фаолиятини такомиллаштиришда ҳуқуқ соҳаси вакиллари билан доимий мулоқотлар олиб бориш, ОАВ билан ишлаш каби масалалар буйича келишилиб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+