Қорақалпоғистондан Қурултойга делегатлар сайланди

24.10.2019 19:10:17

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда партиянинг ҳудудий Кенгаши вакиллари, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия  фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашларининг ҳисобот-сайлов йиғилишларида сайланган делегатлар, депутатлар, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Ҳисобот-сайлов конференциясида партиянинг “Адолат - ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” деб номланган сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти тўғрисида” Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Каипбергеновнинг маърузаси тингланди. Унда асосан ҳисобот даврида партия аъзолари сонини ошириш, партия мафкурасини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида партиявий позицияларни илгари суриш, партия фаолиятини янада такомиллаштириш борасида қатор ижобий ишлар қилинганлиги эътироф этилди. Бундан ташқари ҳисобот давридаги камчиликлар ҳам айтилиб, маъруза муҳокама қилинди. Шундан сўнг 2020-2024 йилларга мўлжалланган аниқ устувор вазифалар белгиланиб олинди ва бу бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия  фракцияси ва партиянинг Қорақалоғистон Республикаси Кенгаши назорат-тафтиш комиссиясининг  ҳисоботлари ҳам тингланди.

Конференцияда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Раўаж Отарбаевнинг “Партиянинг янги таҳрирдаги Устави ва Дастур лойиҳаси тўғрисида”ги ахбороти тингланиб, муҳокама қилинди ва делегатлар томонидан янги таҳрир қўллаб-қувватланди.

Ушбу конференцияда Ўзбекистон “Адолат” СДП VIII Қурултойига делегатлар сайланди.

  Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+