Қумқўрғонда яна бир янги БПТ ташкил этилди

19.12.2023 15:12:06

Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари партия негизи ҳисобланади. БПТлар фаолиятини такомиллаштириш уларни фаолиятини сифатли йўлга қўйиш, сафини фаол аъзолар ҳисобига ошириб бориш партиянинг обрў-эътиборини кенг омма орасида юксалиб боришида муҳим аҳамиятга эга.
Қумқўрғон туманидаги 3-сон мактабгача таълим ташкилотда “БПТлар фаоллигини ошириш устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида партиянинг Қумқўрғон туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, мазкур муассаса жамоаси иштирок этишди.
Тадбирда Партия туман Кенгаши фаоллари томонидан “Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари доирасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, бошланғич партия ташкилотларнинг фаоллигини ошириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.


Тадбирда мазкур жамоа фаолларининг партияга аъзо бўлиш учун берган аризалари эътиборга олиниб, мазкур муассасада ўттиз саккиз нафар аъзони бирлаштирган БПТ ташкил этилди. Аъзоларга партиянинг аъзолик билетлари партия фаоллари томонидан топширилди.

Лобар Каримова, 3-сон мактабгача таълим ташкилоти мудираси, БПТ раиси:
— Бугун ҳаётимизда унутилмас кун бўлди. “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида таълим соҳасини ислоҳ этиш ғояси илгари сурилгани ва ҳаётга татбиқ этилаётгани бизга жуда ёқди. Партиянинг фаоли сифатида партия ғояларини, мақсад ва вазифаларини амалга оширишда, бугун янги ташкил этилган БПТ сафини фаол аъзолар билан кенгайтириб боришга ваъда берамиз. Бизга билдирилган ишончни албатта оқлаймиз.

Партияга билдирилган ишонч, таклиф ва мулоҳазалар қизғин тус олган давра суҳбати сўнггида иштирокчилар қизиққан саволларига атрофлича жавоблар олишди. БПТ фаолиятидаги келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Дилафрўз Раҳматова,
“Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши
бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+