Қурултойдан янги ғоялар билан қайтдик

06.11.2019 10:11:42

Партиямизнинг  IX Қурултойида ўтган беш йиллик фаолият таҳлил этилгани  ва  улардан зарур хулосалар  чиқарилгани, айниқса, сиёсий ва сайловолди дастурларни халқчил ва ҳаётбахшлигини оширишга қаратилган  ўзаро фикрлар  алмашинуви айни муддао бўлди. Олган билимларимиз олдимизда турган муҳим вазифалардан бири - сайловларга пухта тайёргарлик кўриш ва ғалаба қозониш, давлат ҳокимияти вакиллик органларида имкон қадар кўп ўрин эгаллаш учун хизмат қилади.

Хусусан,  сайловлар оралиғида ҳар бир ҳудудда партия вакиллари  қандай ишлаётганилиги шу ҳудуд аҳолисига кундай равшан. Юзма-юз мулоқотлар чоғида фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб,  хулоса чиқариш, депутатларимизнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши  галдаги ишларимизга ижобий таъсир қилишини кўп кузатганмиз.

Беш йил олдин партиямиз халқимизга берган ваъдаларини  қай даражада бажара олди, деган савол сайловолди учрашувларда  ҳам ўртага ташланади, албатта. Очиғини айтганда сайловчини алдаб бўлмайди, адолат тамойилларга амал қилиб, ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида рост гапирганимиз маъқул. Қурултойда ана шундай таҳлилий–танқидий ёндашув етакчилик қилди.

Йиғилиш давомида партия етакчилари томонидан халқ ишончини қозониш, дастурий ғоя ва вазифаларни адо этиш мақсадида  бел боғлаган сиёсий куч, албатта, ўз сўзидан чиқмоғи лозимлиги,  бунга эришиш учун эса ҳар бир партия фаолидан масъулият  талаб қилиниши тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар илгари сурилди.

Мухтасар айтганда,  Қурултойдан олган таассуротларимиз фаолиятимизда, айниқса,  сайлов жараёнларида  зиммамизга ташаббускорлик ва дахлдорлик  масъулиятини юклади.

                                                                                                               Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+